034. Форсий мутаржимдан Принтер учун E-mailга юбориш

Ўн икки йил илгари “Салоҳиддин Ворноуд” унвонлик тарихий саргузаштни таржима қилган эдим. У саргузаштим Эроннинг кунлик жаридаларидан бирида нашр этилган бўлса ҳам, бошқалари каби китоб шаклинда тарқатилмади.
Бу китобни тўплағувчи Морсал Брайвон эрон ўқувчиларига танилган эмасдур. Тақдим қилинаётган “Мен Фотиҳ Темур” (“Менам Темур жаҳонкушо”) китоби яқин орада Морсал Брайвон томонидан тўпланиб, французча ёзилгандур. Бу китобни ғарбий Оврупонинг яқин йиллардаги энг марғуб китобларидан бири бўлса керак, деб тасаввур қиламан.
Ёзувчи Морсал Брайвон бу китобни ёзмасдан бутун Темурга оид барча тарихларни ўқиб чиққандур. Ҳатто араб тилида ёзилган арабий матнлик китобларни ҳам қўймагандур. Форсий тавориҳларнинг эса инглиз, француз, олмон тилларида нашр этилганларини тамоман ўқигандур. Ўқиғонларидан олган интибобларини жамлагандан кейин бу китобни тўпламоққа бошлагандур.
Камина таржимасига уқдом этган “Мен фотиҳ Темур” деган китоб Морсал Брайвоннинг таърифидур.
Аммо ушбу тақдим қилинаётган китоб Амир Темурнинг ўз қалами билан ёзган хотиротидурким, француз Морсал Брайвон буни тўпламоқ учун кўп заҳматларни чекканди. Чунончи, бу китобнинг форсий тилда ёзилган ёлғиз нусхаси Яман валийси — Усмонли ҳукумати императорлигига қарашлик Жаъфар подшонинг вафотидан кейин китоб мутаваффонинг ворислари қўлида қолғондур. Кейинроғ котиблардан бири ундан бир нусха кўчириб Ҳиндистонга олиб кетгандур.
Қадим замонларда китоблар қўлда ёзилгани учун китоб қийматининг ортуғлигини биламиз. Кишилар китобни гавҳар сақлар эдилар. Бугунги китоблар каби ҳар кимнинг қўлида топилавермас эди. Сўзлашдан мақсадимиз бўлган китоб, форсий тилида нусхаси кўчириб олингандан кейин Ҳиндустонга олиб борилгандур. Ва бир муддат у ерда қолғондан кейин инглиз мансабдорларидан бири у китобни Англияга олиб келди. Инглиз мансабдори (офицер) ўша биргина нусхани олиб кетдими ёки ундан бирор нусха кўчириб олдими, аниқ билмаймиз. Ҳар ҳолда китоб Англияга борди. У ерда Девий деган киши экспорт донишгоҳининг устоди — профессор Войт ёрдами билан китобни инглизчага таржима қилди. Китобнинг инглизча матни 1783 милодий йилинда китоб бўлиб тарқатилди. Мана энди Морсал Брайвон ҳиммати билан бу ноёб китоб ўқиғувчиларимиз билан дийдор кўришмоқдадур.
Морсал Брайвон форсий тилни билмаса ҳам, арабча биладур. Форсий моҳазларни Овропа тилларидаги нашриётлардан олгандур. Шунингдек, Темурнинг ўз қалами билан ёзилгани хорижинда баъзи сўзлар ҳам айтиб, ўз исми билан билиндириб қўйгандур.
Инсон бу саргузаштни ўқиб кўргандан кейин Темурбекнинг нечук бир одам эканлигига тушуниб аниқ бир қарорга келолмайди. Аммо унинг ирода соҳиби, ишламчан бир одам эканлигига эътироф этади. Бу китобда унинг ҳаммадан ортуғроқ сифати азми, чарчамаслигидур. Биз бу китобни ўқиш билан Темурнинг руҳий мафкурасига оид бир назария чиқаролмасак ҳам,  жуда кўп нарсаларни ўргатиб, сақофий умумиямиз ганжинасига хийлача заҳира орттурамиз. Шунингдек, донишманд тарихчиларнинг ўқишлари ҳам фойдадан холи қолмайди. Ҳаётининг қайси бир марҳаласидаги одам бўлсин, бу китобнинг мутолаасидан баҳраманд бўла олади.
Мен мутаржим, тарих текширувчиси ёки тарих устоди бўлмаганим учун 1610 милодияда вафот қилғон Яман ҳокими Жаъфар подшо қўлида деб, Морсал Брайвон ишорат қилган китобнинг ҳозирда бор-йўқлигини билмайман. Агар ўша ёлғиз нусха бор бўлса ҳам бу кунга қадар чоп қилиб тарқатилмагандур.

Форсий мутаржим:
ЗАБИҲУЛЛО МАНСУРИЙ.
Теҳрон.

 
« Олдинги   Кейинги »