ТАЛВАСА (роман) |
![]() |
![]() |
Саҳифа 1 52
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. “...Албатта, Аллоҳ одамларга ҳеч зулм қилмас, лекин одамлар ўзларига зулм қилурлар” (Юнус сурасидан). “...зулм қилганлар азобни кўрган вақтларида улардан у енгиллатилмас ва уларга муҳлат ҳам берилмас” (Наҳл сурасидан). “...ёмонликларни қилиб юриб, бирларига ўлим етганда: “Энди тавба қилдим”, деганларга ва кофир ҳолларида ўлганларга тавба (қайтиш) йўқ. Ана ўшаларга аламли азобларни тайёрлаб қўйганмиз” (Нисо сурасидан). “Эй Одам фарзанди! Бирор заиф инсонга зулм ва зўравонлик қилишга нафсинг сени чорласа, ундан бурун ҳамиша ўзингдан кўра қудратлироқ Зот борлигини эсла. Ўша Зот сени ҳалиги заиф инсондан зўрроқ қилиб қўйгани каби, хоҳласа уни ҳам сендан зўрроқ қилиб қўйиши мумкин” (“Ҳадиси қудсий”дан). Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилдилар: “Зулмдан тийилинг, зеро зулм – қиёмат кунининг зулмат ва қоронғуликларидир” (Жобир ибн Абдуллоҳдан). |
Кейинги » |
---|